Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрдўғон: Туркия Ироқдан қўшинларини олиб чиқмайди
20:48 / 11.12.2015
10231

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон турк қўшинлари Ироқнинг ИШИД жангарилари назорати остида бўлган Мосул шаҳри яқинидан олиб чиқилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Президент сўзларига кўра, турк аскарлари шаҳарга курд отрядларини тайёрлаётган ҳарбийларни ҳимоя қилиш мақсадида юборилган.

Унинг қайд этишича, Туркия ўқув машғулотларини давом эттирмоқчи.

Бундан аввалроқ эса Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли ИШИД жангарилари томонидан хавф даражаси ортиши мумкинлиги ҳақидаги хабардан сўнг турк ҳарбийлари Ироққа киритилганини маълум қилган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top