Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Самарқандда шифокорлар янги туғилган гўдакни сотиш чоғида уни ўлдириб қўйишди
14:45 / 11.12.2015
14821

Самарқанд вилояти Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида доя бўлиб ишловчи Наргиза Суюнова ва фаррош Гулсара Мардоновалар норасида гўдакнинг ўлимида айбланиб узоқ йилларга озодликдан маҳрум қилинди. Воқеа тафсилотлари “Ҳуқуқ” нашрида келтирилди.

Айтилишича, Суюновага Зиёда исмли аёл мурожаат қилиб, боласини олдириб ташлашни сўраган. Бунинг учун улар Гулсара Мардонованинг уйига боришган. Мардонова билан Суюнова биргалашиб болани туширишган. Аммо гўдак тирик қолган ва унинг соғлом қиз бола эканлиги аниқланган. Онаси болага қарашни ҳам истамаган. Шунда туғруқхона ходимлари болани Гуландом исмли аёлга 1.5 млн сўмга сотишга қарор қилишган.

Аммо улар аёл билан савдолашаётган пайтда уйда қаровсиз қолган янги туғилган қизалоқ оламдан ўтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top