Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Халқаро валюта жамғармаси Украинага кредит бериш учун қоидаларига ўзгартириш киритди
07:53 / 11.12.2015
1806

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) жумладан Украинага кредит бериш учун қоидаларига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда жамғарманинг матбуот баёнотида айтилмоқда. Энди ХВЖ Украинага мамлакатнинг евробондлар бўйича дефолти 3 млрд долларни ташкил қилишига қарамасдан молиявий ёрдам бериш дастурини давом эттира олади.   

ХВЖ кредит беришнинг янги қоидаларининг киритилишини Париж клубига кирмайдиган баъзи мустақил кредиторлар таъсирининг ошаётгани билан тушунтирди. Гап, хусусан, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони каби давлатлар томонидан кредитлар тақдим қилинаётгани ҳақида кетмоқда.

“Бу ислоҳотлар келажакда суверен қарз бўйича ихтилофларни самаралироқ ҳал қилишни таъминлашга имкон беради”, деб айтилмоқда ХВЖ хабарида.

Бундай қарорнинг қабул қилинишига миноритар кредиторларнинг хатти-ҳаракатлари бутун давлатнинг дефолтига олиб келиши мумкинлиги ҳам сабаб бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top