Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АР: Бурундидаги тартибсизликлар туфайли 28 киши қурбон бўлган
19:18 / 12.12.2015
1838

Бурунди пойтахти Бужумбура яқинида мамлакат ҳарбий базаларига уюштирилган ҳужумдан сўнг 28 кишининг жасади топилган. Бу ҳақда Associated Press агентлиги ҳудуддаги гувоҳлар берган маълумотларга асосланиб хабар берган.

12 декабрь куни шаҳарнинг учта нуқтасида жасадлар аниқланган.

11 декабрь куни 32 нафар исёнчидан иборат гуруҳ Бужумбурадаги учта, шаҳар ташқарисидаги битта ҳарбий базага ҳужум қилган.

Улар ҳарбий асирларни озод қилиш ва қурол-яроғларни қўлга киритиш мақсадида эди.

Ҳукумат кучлари улардан 12 нафари йўқ қилингани, 20 киши қўлга олингани ҳақида маълумот берганди.

Маълумот учун, Бурундида мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза шу йил апрель ойида учинчи муддатга сайланиш режасини эълон қилганидан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Тўқнашувлар туфайли ҳозиргача 240 нафардан зиёд одам нобуд бўлган.

БМТ вакили Бурунди ҳукумати вазият устидан назоратни қўлдан чиқараётгани ҳақида айтиб ўтганди.

Ундан олдинроқ, Бурунди пойтахти аҳолиси қатағондан қўрқиб, шаҳарни ташлаб кетаётгани айтилганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top