Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Оқ уй: 19 минг нафарга яқин АҚШ ҳарбий хизматчиси чет элда жойлаштирилган
10:14 / 12.12.2015
2216

Халқаро терроризмга қарши курашиш учун дунёнинг турли 11 мамлакатида АҚШнинг 15 475 нафар ҳарбий хизматчиси жойлаштирилган. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга юборган маълумотида қайд этилган.

Контртеррор ҳаракатларда иштирок этаётган АҚШлик ҳарбий хизматчилар сони жорий йилнинг 11 июнь ҳолатига кўра 2 650 кишига ошган.

АҚШнинг энг кўп ҳарбий хизматчиси Афғонистонда жойлашган бўлиб, уларнинг сони 10,5 минг кишини ташкил этади. Бу июнь ойига нисбатан 1,4 мингга кўпдир.

Ироқда 3550 нафар ҳарбий хизматчи бор. Сурия шимолида эса Сурия мухолифати ҳарбийлар ни тайёрловчи мураббийлар гуруҳи иш олиб боради. Ҳужжатда маълум қилинишича, “зарурат туғилганда Сурияга 50 нафар ҳарбий хизматчи жўнатилади”.


Улашинг
  • Теглар:
Top