Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркманистон президенти Атамбаев билан учрашувда сайёҳлик соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш тўғрисида гаплашди
18:53 / 12.12.2015
2162

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда ўтказилаётган БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Қирғизистон президенти билан учрашди.

Учрашув вақтида томонлар ҳудудий ва халқаро сиёсат бобида суҳбат қуришиб, ўзаро қизиқишлари бўйича фикрлар билдиришган. Томонлар икки давлатнинг иқтисодий соҳадаги навбатдаги ҳамкорликлари ҳамда МДҲ доирасидаги алоқалар тўғрисида ҳам гаплашишган.

Туркманистон президенти ва унинг юқори мартабали меҳмони туркман-қирғиз муносабатларининг истиқболларини муҳокама қилишган ва ўзаро ҳамкорликни янги йўналишларда ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқишган. Шунингдек, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида гаплашилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top