Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Daily Star: "МЮ" Роналдуни таклиф этиш учун бош мураббийни ўзгартирмоқчи
18:42 / 13.12.2015
3314

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мавсум якунлангач, мураббийлик ўрнига Карло Анчелоттини таклиф қилмоқчи

Daily Star нашрида ёзилишича, "МЮ"нинг бундан асосий мақсади жамоа натижаларини яхшилаш эмас, балки Манчестерга жамоанинг собиқ футболчиси, португалиялик Криштиану Роналдуни қайтариш ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, "Реал"да 2 мавсум давомида Карло Анчелотти Роналдуга мураббийлик қилганди.

Италиялик мутахассис бундан аввалроқ, "МЮ"да ишлашга қарши бўлмаслигини билдирганди.

Роналду эса ушбу мураббийни соғинганини ва у билан яна бирга ишлашни исташини айтиб ўтган.


Улашинг
  • Теглар:
Top