Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Кале шаҳри ҳукумати Жобс суриялик қочқин сифатида тасвирланган граффитини ҳимоясига олди
11:03 / 13.12.2015
1942

Франция шимолидаги Кале шаҳри ҳокимияти британиялик рассом Бэнкси томонидан Apple компаниясининг собиқ раҳбари Стив Жобс суриялик қочқин сифатида тасвирланган граффитини ўз ҳимоясига олди.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ушбу граффитини ташқи таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида унинг сиртига шишали ёки пластик қоплама ўрнатилиши режалаштирилган.

"Биз бу тасвирни ҳозирги ҳолида сақлаб қолишни истаймиз. Бу граффит алоҳида маънога эга", дейди маҳаллий амалдорлардан бири.

Эслатиб ўтамиз, рассом шаҳарнинг қочқинлар лагери жойлашган қисмида жойлашган кўприкнинг ён деворига Apple компаниясининг асосчиси, марҳум Стив Жобсни бир қўли билан бор-бути солинган қопни елкасига опичлаб олган, иккинчи қўлида Apple логотипи туширилган мониторни кўтариб олган суриялик қочқин кўринишидаги қиёфасини чизганди.

Маълумот учун, Стив Жобснинг биологик отаси суриялик Абдулфаттоҳ Жандалий ҳисобланади. Жобс бошқа оилада вояга етган.


Улашинг
  • Теглар:
Top