Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Юк машиналари ҳайдовчилари видеомурожаат орқали Путиндан референдум ўтказишни талаб қилишди
09:10 / 13.12.2015
6003

Россияда федерал трассаларда юрганлик учун тўлов ўрнатишга қарши норозилик билдираётган юк машиналари ҳайдовчилари Москва вилоятининг Химки шаҳрида Россия президенти Владимир Путинга бу масалани референдум орқали ҳал қилишни талаб қилиб видеомурожаат билан чиқишди.

“Биз Россиянинг норозилик билдираётган юк машиналари ҳайдовчилари, 12 тоннадан ортиқ оғирликдаги автомобилларнинг федерал трассаларда ҳаракатланиши учун тўловлар йиғиш тизимининг бекор қилиниши бўйича референдум ўтказилишини талаб қиламиз”, дейилади видеомурожаатда.

Норози ҳайдовчилар Россия Конституциясининг 3-моддасига иқтибос келтирмоқдалар, бу моддада “Россияда ҳокимиятнинг ягона манбаси унинг кўп миллатли халқи ҳисобланади”, деб айтилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top