Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Меркель Financial Times томонидан йил кишиси деб топилди
15:47 / 14.12.2015
1332

Германия канцлери Ангела Меркель юз минглаб қочқинларга ёрдам беришда кўрсатган жонбозликлари эвазига Financial Times газетаси томонидан йил киши сифатида эълрн қилинди.

Газета журналистининг "Ангела Меркель - эҳтиёткор канцлернинг ўзгариши" номли мақоласида ёзишича, Меркелнинг 2015 йилдаги фаолиятини Германия тарихидаги энг обрўли сиёсатчилардан бири Гельмут Колни эслатади.

Журналистнинг ёзишича, Меркель муҳожирлар оқимининг ортишига йўл қўйиб бериб, Германиядаги рақобатчилари томонидан ҳам, ўз тарафдорлари томонидан ҳам кескин танқидга учради. Молия вазири Вольфганг Шойбле уни "қор кўчкисига сабаб бўладиган эҳтиёткорликни унутган чанғичи"га қиёслади.

Сиёсий журналист Томас Шмидтнинг билдиришича, "айни вақтда Меркель янги, янада гўзал, ранг-баранг ва кучли республика тузиш" йўлидан бормоқда. Агар у бу мақсадига эришса, Германия тарихидаги энг буюк сиёсатчилардан бирига айланади.

Financial Times колумнистининг қайд этишича, Меркель хонимнинг ишларидан кейин Германия аввалгидек бўлмайди.

"Бу яхшими, ёмонми, Меркель қитъанинг кўриниишини ўзгартирувчи ислоҳотларни бошлади ва тарихда ўчмас из қолдирадиган бўлди.

Бундан олдинроқ, Американинг Time журнали томонидан Германия канцлери Ангела Меркель анъанавий “Йил одами” номинацияси ғолиби деб тан олинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top