Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Эрон АҚШнинг 227 та маҳсулотини импорт қилишни тақиқлаб қўйди
08:39 / 15.12.2015
3726

Эрон АҚШда ишлаб чиқарилган импорт қилиши тақиқланадиган 227 та маҳсулотдан иборат рўйхатни тузди, деб хабар бермоқда Эроннинг PressTV телеканали.

Таъкидланишича, рўйхат Эронга нисбатан киритилган санкцияларнинг бекор қилиниши арафасида тузилди. Санкцияларнинг бекор қилиниши Эрон бозорига хорижий маҳсулотлар катта оқимини юзага келтириши мумкин. Эроннинг савдога кўмаклашиш давлат ташкилоти мамлакатнинг 31 вилоятига тақиқланган АҚШ маҳсулотлари ҳақидаги кўрсатмани юборди.

Ушбу рўйхатга кенг турдаги маҳсулотлар, жумладан сақич, сигареталар, маиший техника, танк ва зирҳли машиналар ҳам киритилган.

Ушбу кўрсатма Эрон савдо ва шахталар саноати вазири Муҳаммад Ризо Неъматзоданинг эронлик ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилувчи, АҚШдан бир қатор истеъмол маҳсулотларининг импорти таъқиқланиши ҳақидаги фармонига жавоб тариқасида чиқарилди.

АҚШ санкциялари узоқ вақт амал қилишига қарамасдан, Эронга турли ноқонуний йўллар билан салқин ичимликлар, сигареталар каби АҚШ маҳсулотлари олиб кирилади. Ноқонуний олиб кирилаётган маҳсулотларнинг катта қисмини сигареталар ташкил қилади. Эронликлар йилига 6-7 млрд Marlboro сигаретасидан чекишади.

27 октябрда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний унинг давлатидан 2015 йилнинг охиригача санкциялар олиниши кераклигини айтган эди.

Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” июль ўртасида Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришдилар. Унга кўра, Теҳроннинг уранни бойитиш бўйича имкониятлари чекланади. Бунинг эвазига Эрондан санкциялар секин-аста бекор қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top