Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Guardian: АҚШда аксилмусулмон талвасаси бошланмоқда
13:58 / 15.12.2015
3835

АҚШдаги айрим сиёсий давраларнинг риторикаси ва ҳаттоки жамоатчилик фаолларининг феъл-атвори туфайли мусулмонлар ўзларини иккинчи даражали фуқаролар деб ҳис қилмоқда, деб ёзади The Guardian нашри.

Мақола муаллифининг фикрига кўра, Трампнинг мусулмонларга мамлакатга киришни тақиқлаш ҳақидаги таклифи республикачилар партияси “ўз аҳмоқлигида чўкаётгани”ни кўрсатади. Трамп ислом узоқ йиллардан буён АҚШ ҳаётининг таркибий қисми бўлиб қолганини назардан қочирмоқда.

Бундан ташқари, Флорида штати сенатори Марко Рубио мусулмонларга уюштирилган ҳужумларни эътибордан қочириб, мусулмонларга қарши кайфиятларнинг йўқлигини, бундай муаммо ўйлаб топилганини таъкидлади.

Айтилишича, Барак Обама президентлиги йилларида миграция хизмати ҳеч қандай айби ёки нуқсонлари йўқ кўплаб чет эл фуқароларига улар мусулмон бўлгани учунгина виза беришдан бош тортиб келмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top