Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Монсеррат Кабалье ярим йилга қамалди
18:06 / 15.12.2015
2377

Испаниялик опера куйчиси Монсеррат Кабалье фирибгарлик учун ярим йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар беради АВС нашри. Айтилишича, 82 ёшли аёл ҳужжатлар бўйича Андоррада яшаб келган ва Испания солиқ органларидан чиқишлари эвазига олаётган гонорарларини беркитиб келган.

15 декабрь куни Барселонада ўтган суд эшитувларида Кабалье давлатга 255 минг евро жарима тўлайдиган бўлди. Бундан ташқари, у ярим йил давомида давлат бюджетидан нафақа ва субсидиялар ололмайди.

Қўшиқчининг ўзи суд эшитишида соғлиғи ҳолатидан иштирок этмади, аммо видеоалоқа орқали ўз айбини тўлиқ тан олди.


Улашинг
  • Теглар:
Top