Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Памела Спратлен: Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларини қадрлайман
18:25 / 15.12.2015
2610

Ўзбекистон конституцияси қабул қилинишининг 23 йиллиги муносабати билан АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памел Спратлен “Жаҳон” ахборот агентлигига интервью бериб, унда мамлакатда кетаётган жараёнларга ўз муносабатини билдирди.

“Ҳар қандай конституциянинг асосий принциплари инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари, ҳокимиятнинг бўлиниши, ҳуқуқ тизимига ҳурмат ва олий ҳокимиятнинг халққа тақдим этилиши бўлади. Бундан ташқари, конституция ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини белгилайдиган ва ҳимоя қиладиган асосий ҳужжат ҳамдир. АҚШ ва Ўзбекистоннинг конституцияларида мана шу умумий принциплар кўрсатиб берилган”, - таъкидлади Спратлен хоним.

“Юртингиз 24 йилли мустақиллиги давомида эришган ютуқлар диққатга сазовор. Конституция қабул қилинди, иқтисодиёт барқарорлаштирилган, муҳим инфраструктур қурилмаларни янгилашга қаратилган фаолият юритилмоқда, булар сирасида мактаблар, автойўллар ва темир йўллар, кўприклар, аэропортлар, қишлоқ ва шаҳарлар, ишлаб чиқариш объектлари бор”, - қўшимча қилди элчи.

“Мен Ўзбекистон Республикаси томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолайман”, - хулоса қилди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top