Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон солиқ ва божхона хизматлари бюджет йиғимлари режасидан ортда қолмоқда
12:27 / 15.12.2015
1664

2015 йилнинг 11 ойи якунларига кўра Қирғизистон солиқ ва божхона хизматларидан бюджетга келиб тушган пуллар режадагидан кам бўлиб чиқди. Бу ҳақда молия вазирлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, ҳисобот давридаги солиқ тушумлари 63 млрд 574 млн сомни ташкил қилган бўлиб, бу режанинг 95.2 фоизи демакдир. Божхона тўлов ва йиғимларидан бюджетга 29 млрд 312.3 млн сом келиб тушган, бу эса режанинг 96.72 фоизидир. Давлат солиқ хизмати тушумлари 34 млрд 621.7 млн сомни ташкил қилди (94 фоиз).

Бюджетга келиб тушган маблағнинг умумий ҳажми 102.8 млрд сомни ташкил қилди. 2014 йилнинг шу даврига қиёсланганида даромад 7.9 фоизга ёки 7 млрд 535.5 млн сомга ўсди.
Бундай тенденция солиқдан ташқари даромаднинг оширилиши ҳисобидан келиб чиқди, деб таъкидланади ҳисоботда.


Улашинг
  • Теглар:
Top