Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Интерпол Марказий Осиёда кибертеррорчиликнинг ривожланишидан хавотирда
17:33 / 16.12.2015
4370

Марказий Осиёда террорчилик ва радикализм ғояларининг тарқалишида интернет ресурслари янги омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси бўлим бошлиғи Азизхон Жаҳонов айтиб ўтди.

“Глобаллашув шароитларида барқарорлик, барқарор ривожланишни ва миллий хавфсизликни таъминлаш” мавзуидаги форум 15-16 декабрь кунлари Тошкент давлат юридик университетида бўлиб ўтди.
“Янги ахборот технологияларининг ривожланиши ҳамда улардан фойдаланишнинг нисбатан осонлиги, нархларнинг арзонлиги ва бошқа устунликлар террорчилик ҳамда унинг тури бўлмиш кибертеррорчилик учун янги имкониятларни очиб берди”, - Жаҳоновнинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.

“Халқаро экспертлар мамлакатлардан чиқиб кетиб, террорчилик актларида иштирок этиш учун тегишли гуруҳлар таркибига қўшилаётган одамлар сонининг ўсиб бораётганидан жиддий хавотирда”, - таъкидлаб ўтди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер.


Улашинг
  • Теглар:
Top