Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
China Southern Airlines авиакомпанияси ва унинг шўъба авиакомпанияси 10,1 млрд долларга 110 та Boeing самолёти сотиб олади
21:46 / 17.12.2015
1587

China Southern Airlines авиакомпанияси ва унинг шўъба авиакомпанияси Xiamen Airlines 110 та Boeing самолёти сотиб олади, деб айтилмоқда компания хабарида.

China Southern Airlines 30 та Boeing-737NG ва 50 та Boeing-737MAX самолётига буюртма берди.

Яна охирги моделдаги 30 та самолёт Xiamen Airlines’га етказиб берилади. Икки компания учун битимнинг умумий миқдори 10,1 млрд долларни ташкил қилади.

Буюртма қилинган самолётлар China Southern ҳаво флоти йўловчи сиғимдорлигини 11,7 фоизга оширади.

Самолётлар 2017-2021 йиллар давомида етказиб берилиши кутилмоқда.

Европанинг Airbus концерни прогнозига кўра, Хитой 2024 йилга келиб жаҳонда биринчи рақамли авиация бозорига айланади, 2033 йилгача хитойлик авиаташувчиларга 5,3 мингта янги самолёт керак бўлади. Boeing прогнозига кўра, шу давр ичида 6020 та самолётга эҳтиёж юзага келади.


Улашинг
  • Теглар:
Top