Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистон ва Хитой ҳамкорлик ҳақида 5 та қўшма ҳужжат имзолашди
20:41 / 17.12.2015
1685

Қирғизистон бош вазири Темир Сариевнинг 14-17 декабрь кунлари Хитойга уюштирган расмий ташрифи доирасида икки давлат ўртасида бир қатор қўшма ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. 

Темир Сариев ва Хитой давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцяннинг учрашуви натижалари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- қўшма коммюнике;
- Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги ва Хитой таълим вазирлиги ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳақидаги келишув;
- Қирғизистон маданият, ахборот ва сайёҳлик вазирлиги ва Хитой маданият вазирлиги билан 2016-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
- Қирғизистон Миллий банки ва Хитойнинг банк фаолиятини тартибга солиш комиссияси ўртасида инқирозни бошқариш соҳасида ҳамкорлик ҳақидаги баёнот;
- Қирғизистон ҳукумати ва “Транс-Киргиз газ Пайплайн Компани Лимитед” ўртасида инвестицион келишув.


Улашинг
  • Теглар:
Top