Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Шевченко «Челси»да иш бошлаши мумкин
14:52 / 17.12.2015
3430

Англиянинг «Челси» клуби собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченко лондонликлар раҳбариятидаги лавозимларидан бирини эгаллаши мумкин.

39 ёшли украиналик собиқ футболчи охирги вақтларда «Челси» иштирокидаги ўйинларни жамоа хўжайини Роман Абрамович билан кузатиб бормоқда. Шевченко клубда директор лавозимида иш бошлаши мумкин.

Баъзи маълумотларга кўра, Шевченко Жозе Моуриньо жамоани тарк этган тақдирда клуб бош мураббийлигини ҳам ўз қўлига олиши мумкин. Бундай вазиятда «Челси»ни вақтинчалик Марчелло Липпи бошқариб туриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко «Челси» сафида 2006 йилдан 2009 йилга қадар тўп сурган.


Улашинг
  • Теглар:
Top