Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Равшан Эрматов йил ҳаками номига даъвогарлик қилмоқда
12:03 / 18.12.2015
4910

Globe Soccer Awards матбуот хизмати йил ҳаками номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Йил ҳаками номига даъвогарлар орасида Равшан Эрматовдан ташқари Жунайт Чакир, Вильмар Рольдан, Хоэль Агильяр, Бакари Папа Гассама, Норберт Хауата номларини кўриш мумкин.

2014 йилнинг энг яхши ҳаками учун мукофот италиялик Никола Риццоллига топширилганди.

Globe Soccer Awards совринлари 27-28 декабрь кунларида БААда топширилади. Унга кўра 17 нафар ҳакам томонидан энг яхши деб топилган футбол ҳаками, футболчи, жамоа, футбол агенти ва мураббийлар тақдирланади.

2015 йилги Globe Soccer Awards соврини учун даъвогар футболчилар: Жанлуижи Буффон («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал»).


Улашинг
  • Теглар:
Top