Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия Ўзбекистонга келаётган хорижлик туристлар сони бўйича биринчи ўринга чиқди
12:00 / 18.12.2015
6312

Ўтган йил якунларига кўра Россия Ўзбекистонга келаётган хорижлик туристлар сони бўйича биринчи ўринга чиқди. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК раиси ўринбосари Анвар Темирхўжаев баёнот берди.

“Ҳар йили мамлакатимизга чет эллардан 2 млн га яқин киши келади. 2014 йили Ўзбекистонга ташриф буюрган туристларнинг асосий қисмини россиялик меҳмонлар ташкил этди – 22.4 фоиз; шунингдек, кореяликлар – 8.2 фоиз, германияликлар – 3.8 фоиз, францияликлар – 3.6 фоиз. Шунингдек, Ғарбий Европа ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа давлатларидан меҳмонлар ташриф буюрди”, - деб таъкидлади амалдор.

Унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистоннинг хавфсизлиги, визаларнинг йўқлиги, тил тўсиғининг йўқлиги, бой тарихий мероси, миллий ошхонасининг бетакрорлиги ва туристик пакетнинг арзонлиги россиялик сайёҳлар диққатини тортмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top