Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сноуден Дуровнинг Telegram мессенжерининг хавфсизлигига гумон билдирди
08:44 / 20.12.2015
3781

Эдвард Сноуден Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуровни ҳурмат қилишини, бироқ унинг дастурининг хавфсизлиги борасида гумон билдирди. У бу ҳақда ўз твиттерида маълум қилди.      

“Мен Дуровни ҳурмат қиламан, бироқ Птачек ҳақ: Telegram’нинг дастлабки созланмалари ҳақиқатан ҳам хавф туғдиради. Глобал янгиланмаларсиз ундан фойдаланиш хавфсиз эмас”, деб ёзди компьютер хавфсизлиги бўйича мутахассис Томас Птачекнинг айтган сўзларига иқтибос келтирган ҳолда Сноуден. Птачек Telegram’нинг дастлабки созланмаларида ҳар бир хабар серверда сақланишини айтган.

Аввалроқ Сноуден интернет фойдаланувчиларга рекламани тўсувчи дастурлар ва Tor браузерини ишлатишни тавсия қилгани маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top