Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Таиланд шимолидаги ЙТҲда малайзиялик 13 турист ҳалок бўлди
16:08 / 20.12.2015
1676

Таиланднинг Чианграй ва Чиангмай шимолий вилоятлари орасидаги трассада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида малайзиялик 13 нафар турист ҳалок бўлди, яна 8 нафари яраланди. Бу ҳақда Nation нашри ёзмоқда.

Автобус малайзиялик 21 туристни олиб кетаётган эди. Унинг ҳайдовчиси бошқарувдан қўлдан бой бериб, юқори тезликда тескари йўлдан келаётган машинага тегиб кетди, кейин устунга бориб урилди. Шундан сўнг транспорт воситаси ағдарилиб, жарликка қулади.

Ҳайдовчининг ўзи арзимас жароҳат олган. У айни пайтда полиция томонидан ҳибсга олинди. Айтилишича, бундан илгарироқ у бошқа машинага тегиб кетиб, ундан қочишга уринган ва шу боис тезликни оширган.


Улашинг
  • Теглар:
Top