Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Илиқ ҳарорат туфайли Москва кўчаларини 6 мингга яқин махсус техника ювди
21:48 / 21.12.2015
4231

Москвада аномал илиқ ҳарорат ўрнатилгани сабабли 6 мингга яқин махсус техника маҳаллий вақт билан соат 11.00 дан кўчаларни ювишга киришди.

Коммунал хизматчилар нафақат кўчаларни, балки ободонлаштириш элементларини ҳам ғуборлардан тозалашди. Улар қатнов қисмини, кварталлар ичидаги ўтиш жойларини, ҳовлиларни, йўлдаги тўсиқлар, шовқиндан ҳимояловчи экранлар, йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, туннел ва кўприклар, бекатлар, реклама конструкциялари, чироқ устунлари ювишди.

Москвада 21 декабрда ҳаво ҳарорати 9 градусдан юқорироққа кўтарилди. Декабрда кузатилган энг илиқ ҳаво 2008 йил 6 декабрда қайд қилинган ва 9,6 градусни ташкил қилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top