Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рамзон Қодиров йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди
07:00 / 21.12.2015
21799

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Қодиров ўз машинасида олган видеони Instagram’даги саҳифасида жойлаштиргандан кейин аён бўлди. Видеода тасвирланишича, Қодиров ва унинг оиласи автомобилда хавфсизлик камарларини тақмаган ҳолда кетаётган бўлган.

“Оламда идеал одамлар бўлмайди. Афсуски, менда ҳам хатолар бўлади. Кимдир видеода менинг камарим тақилмаганини пайқаб қолибди. Бундан Чеченистон йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси бошқармаси раҳбари хабар топган. Полковник бунга тезда жавоб берди. Баённома тузиб, жарима ёзиб беришди”, деб ёзди Қодиров видео остига ўз обуначиларининг танбеҳига жавобан.  

Рамзон Қодиров жаримани 21 декабрда тўлашга ваъда берди. У, шунингдек, кичик ёшдаги болаларни автомобилда олиб юришда махсус ўриндиқлар бўлиши зарурлиги ҳақидаги қоидани билишини айтиб ўтди.

“Бу вазиятда биз видеони олиш учун хавфсизлик камарини вақтинчалик ечгандик”, деб тушунтирмоқда Қодиров.


Улашинг
  • Теглар:
Top