Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Когалимавиа” А321 ҳалокати учун 1.6 млрд рубль суғурта олди
16:54 / 22.12.2015
2242

Россиянинг “Когалимавиа” компанияси ҳисобига Мисрда ҳалокатга учраган А321 самолётининг суғуртаси сифатида 1.6 млрд рубль ёки 23 млн доллар ўтказилди. Тўловни “Ингосстрах” фирмаси амалга оширилди. Бу ҳақда суғурта компаниясининг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Айтилишича, ушбу сумма ҳаво кемасининг бутунлай нобуд бўлиши тақдирида кўзда тутилган тўлов ҳажмидир.
“Ингосстарх” воқеани суғуртага алоқадор деб топди ва шартнома шартларига мувофиқ суғурта бадалини тўлаб берди”, - таъкидланади хабарномада.


Улашинг
  • Теглар:
Top