Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Falcon 9нинг биринчи поғонаси биринчи марта муваффақият билан қайта қўнди
13:39 / 22.12.2015
1729

Илгари хабар қилинганидек, Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ракетаси Канаверал бурнидан (Флорида штати) муваффақият билан учирилди. Бу унинг июнь ойидаги ҳалокатдан сўнг биринчи марта учирилиши бўлди.

Орбитага бортидаги сунъий йўлдошларни олиб чиққан ракетанинг биринчи поғонаси муваффақият билан яна Флоридадаги биринчи қўниш зонасига келиб тушди. Бу унинг тарихда биринчи марта Ерга қайта қўниши бўлди.
Жараён компаниянинг сайти орқали трансляция қилиб борилди.

SpaceX’нинг Twitter’даги микроблогида хабар берилишича, ракета орбитага 11 йўлдошни олиб чиққан.


Улашинг
  • Теглар:
Top