Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши бирлашган ҳаво мудофааси тизимини ривожлантиришни муҳокама қилади
12:55 / 23.12.2015
2324

МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгаши бирлашган ҳаво мудофааси тизимини ривожлантиришни муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бугун Москвада МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари кенгашининг 69-йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий идоралари раҳбарлари иштирок этади”, — дейилади хабарномада.

Йиғилиш чоғида турли йўналишлардаги йигирмадан ортиқ масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилмоқда. 2015 йилдаги ҳамкорлик якунларини кўриб чиқиш баробарида, 2016 йилга режалар ҳам кўздан кечирилади.


Улашинг
  • Теглар:
Top