Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
CNN: Трамп сайловолди кампаниясида рақибларини 20 фоиз фарқ билан ортда қолдирмоқда
09:26 / 24.12.2015
3131

АҚШ президентлиги учун номзод ҳисобланмиш Дональд Трамп Республикачилар партияси вакиллари орасида 20 фоизлик фарқ билан пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳақда сўровнома натижаларига асосланиб, CNN хабар қилган.

Қайд этилишича, Трампни сўровнома иштирокчиларининг 39 фоизи қўллаб-қувватлаган. 27 ноябрдан 1 декабргача ўтказилган аввалги сўровномада эса унинг кўрсаткичи 36 фоиз бўлганди.

Техас штати вакили бўлган сенатор Тед Крузни эса 18 фоиз сўралувчи қўллашини билдирган. Унинг натижаси ўтган ойдагига қараганда 2 фоизга яхшиланган.

Нейрохирург Бен Карсон 10 фоиз респондентнинг ишончига сазовор бўлмоқда. Бу эса унинг кўрсаткичи ўтган ойдагига қараганда 4 фоизга пасайганини англатади.

Сўровнома натижаларига кўра, флоридалик сенатор Марко Рубионинг кўрсаткичлари ҳам пасайган (12 фоиздан 10 фоизга тушиш).

Бошқа номзодлар учун жами 5 фоиз овоз йиғилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top