Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Давлат департаменти: АҚШ Россияга қарши санкциялар Марказий Осиёга таъсир ўтказаётганини тушунади
11:48 / 24.12.2015
12314

АҚШ Россияга қарши жорий этилган иқтисодий чекловлар Марказий Осиё мамлакатларига қай даражада салбий таъсир ўтказаётганини яхши тушунади ва минтақани иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга оширишда давом этади.

Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниэл Розенблюм айтиб ўтди.
“Албатта, санкциялар Марказий Осиёга қарши йўналтирилмаган эди, лекин биз уларнинг ушбу минтақа иқтисодиётига қандай таъсир ўтказаётганини тушунамиз”, - деди у телефон брифинги чоғида.

Шунга қарамай, Розенблюм санкциялар Минск келишувлари тўла ҳажмда амалга оширилмагунига қадар давом этишини таъкидлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top