Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Дизайнерлар Дольче ва Габбана мусулмон аёллар учун рўмол ва кўйлаклар коллекциясини тақдим қилди
00:46 / 25.12.2015
13516

Дизайнерлар Доменико Дольче ва Стефано Габбана ҳамиша ноодатий ғоялари ва дизайнерлик ечимлари билан ажралиб туришган. Улар буларнинг барчасини бутун дунё бўйлаб ўз мухлисаларини хурсанд қилиш учун қилишган. Бу гал модельерлар Яқин Шарқдаги кўплаб аёлларнинг орзусини рўёбга чиқаришди ва абаяларнинг (узун енгларга эга анъанавий узун араб кўйлаги) қаторини тақдим қилишди.

Таниқли мода тарихчиси Александр Васильев мусулмон услубидаги кийимлар одат бўлишини башорат қилганди. Ҳақиқатан ҳам, ёпиқ кийимларни кўплаб коллекцияларда учратиш мумкин, баъзи дизайнерлар кўйлак остидан шим кийиб юришни маслаҳат беришади. Охирги мавсумларнинг бош аксессуарларидан бири ҳижобга ўхшаб ўралган кенг рўмол бўлмоқда.

Модельерларнинг бу мавзуга қизиқишини нафақат дунё глобаллашуви билан тушунтириш мумкин. Бунинг асосий сабабларидан бири, мусулмон аёллари ўз диний қарашларига зид йўл тутмаган ҳолда модага мувофиқ кўриниш учун катта пул сарфлайдилар.

Dolce&Gabbana абаялари энг яхши итальян ипаги ва тўрларидан тикилган ва қора-оч сарғиш рангларда тақдим қилинган. Дизайнерларнинг фикрича, бундай кийимга Miss Sicily сумкаси ва кичик гуллар билан безалган қуёшдан сақловчи кўзойнаклар идеал равишда мос тушади.


Улашинг
  • Теглар:
Top