Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия ўз сайёҳлик тармоғини Россия санкцияларидан ҳимоя қилмоқчи
21:37 / 25.12.2015
6485

Туркия Россия томонидан санкциялар киритилгандан кейин мамлакатнинг сайёҳлик тармоғини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар қабул қилмоқчи. Бу ҳақда 25 декабрда Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу маълум қилди.

Довудўғлунинг айтишича, 2015 йилнинг февралидаёқ Анқара МДҲнинг 8 та давлати билан ишлайдиган сайёҳлик фирмаларига кўмак беришни бошлаган. Унинг айтишича, бу кўмак солиқ имтиёзлари ва кредитлар олишни осонлаштириш билан боғлиқ.

Бундан ташқари, 2015 йилнинг апрель-май ойларида турк ҳукумати сайёҳлар бўлган ҳар бир чартер рейс учун 6 минг доллардан пул тўлаган. 2016 йилнинг шу ойларида ҳам бу чора “бозорнинг торайишига қаршилик кўрсатиш” учун барча давлатларга нисбатан қўлланади.

Ростуризм маълумотларига кўра, 2015 йилнинг 1-ярмида Россияга Туркиядан 69 минг сайёҳ ташриф буюрган. Россиядан Туркияга дам олгани борадиганлар анчагина кўпроқни ташкил қилган: 2015 йилнинг 1-ярмида Туркияга миллиондан кўпроқ россиялик ҳордиқ чиқаргани борган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Су-24 ҳарбий самолёти турк учувчилари томондан уриб туширилгандан кейин Россия Туркия иқтисодиётининг бир қатор тармоқлари, жумладан сайёҳлик тармоғига нисбатан иқтисодий санкциялар киритган.


Улашинг
  • Теглар:
Top