Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Спорт ТВ" телеканалида раҳбар ўзгарди
15:37 / 26.12.2015
10619

24 декабрь куни "Спорт ТВ" телеканали директори Алишер Ҳошимов вазифасидан озод этилган. Шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари Зохир Тошхўжаев ҳам ишдан бўшатилган.

Кеча, яъни 25 декабрь куни ЎзМТРК "Спорт ТВ"нинг янги раҳбари тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот телеканал вакили томонидан тасдиқланди.

Маълум бўлишича, 1994 йилдан буён шу кунгача Наманган вилояти телерадиокомпанияси раиси лавозимида фаолият олиб борган сенатор Муҳаммаджон Мақсудов "Спорт ТВ"нинг янги раҳбарига айланди.

Ўтган йиллар давомида каналда спорт шарҳловчиси ва ЎзМТРКда турли лавозимларда ишлаган Зоҳид Каримов эса бош директорнинг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлади.

Бу ўзгаришларнинг сабаблари ҳақида маълум қилинмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top