Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суриялик исёнчилар АҚШ кўмагида ИШИДдан Фрот дарёсидаги тўғонни қайтариб олишди
08:46 / 27.12.2015
4209

Суриялик исёнчи кучлар АҚШ кўмагида ИШИД жангариларидан Фрот дарёсидаги тўғонни қайтариб олишга муваффақ бўлишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда агентликка исёнчилар вакили Талал Сало маълум қилди.

Унинг айтишича, тўғоннинг қайтариб олиниши Ҳалабнинг шимолидаги жангарилар таянч пунктларини шарқдан Фротдан узиб қўйишга ёрдам беради. Бу ерда эса жангариларнинг пойтахти Раққа жойлашган.

Салонинг таъкидлашича, АҚШ бошчилигидаги коалиция зарбалари 4 кун аввал бошланган махсус операцияда муҳим роль ўйнади.


Улашинг
  • Теглар:
Top