Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Юлдузлар жанги” фильми рекорд тезлик билан 1 млрд доллар пул йиғди
00:13 / 28.12.2015
4235

“Юлдузлар жанги: Кучнинг уйғониши” фильми пул йиғиш бўйича рекорд тезликни ўрнатди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Фильм АҚШда экранга чиққанидан кейин 9 кун ўтиб 1 млрд доллар пул йиғди.

Бу маълумотларни Box Office Mojo портали тасдиқламоқда. Жорий маълумотларга кўра, фильм 1,090 млрд доллар, жумладан АҚШда 544 млн доллар ва хорижда 546 млн доллар йиққан. Порталнинг умумий рейтингда янги фильм айни вақтда барча замонларнинг энг кассабоп фильмлари ичида 15-ўринни эгалламоқда.      

Associated Press ахборот агентлиги фильмни ўтаётган йилнинг энг асосий томошаси деб атади.


Улашинг
  • Теглар:
Top