Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қўшкўпирда спиртли ичимликларни ноқонуний сотаётган ошхона фаолиятига чек қўйилди
17:20 / 28.12.2015
1891

Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги Қатағон қишлоғида спиртли ичимликларни қонунга хилоф равишда сотаётган тамаддихона фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Муассасадан сотувга қўйилган 76 шиша ароқ, 45 шиша вино, 150 шиша пиво, 2 турдаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тергов жараёнида муассаса эгаси ушбу маҳсулотларни етказиб берган шахсларнинг номини келтирди. Бунинг натижасида Урганч шаҳрида ташкил этилган ноқонуний цех фош этилди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top