Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Роман Абрамович Исроилнинг Blindspot мессенжерига сармоя киритди
21:57 / 28.12.2015
2597

Исролнинг Blindspot аноним мессенжери мартда якунланган инвестицион раунд натижаларига кўра 35 млн доллар олди. Бу ҳақда Globes.il нашри маълум қилди.

Мессенжерга киритилган сармоя бўйича россиялик тадбиркор, миллиардер Роман Абрамович етакчилик қилмоқда. Стартапга, шунингдек, қўшиқчилар Avicii, Дэвид Гетта ва ABBA гуруҳи аъзоси Бенни Андерссон ҳам сармоя киритдилар.

Blindspot яратувчиларининг фикрича, оддий ижтимоий тармоқ нохолис шарҳлар билан тўлиб-тошган, мессенжер ёрдамида эса анонимлик шарти билан одамлар ўз фикрларини эркин билдира оладилар, бир-бири билан ноз-карашмалар қила оладилар, бир-бирига сирларини айта оладилар. Хабарларни олувчилар уларни юборганларни “қора рўйхатга” киритишлари ҳамда исталган вақтда улардан ўз номларини айтишни талаб қилишлари мумкин бўлади. Агар фойдаланувчи камида учта одамнинг “қора рўйхатига” тушиб қолса, унинг аккаунти ўчириб ташланади.

Исроил мессенжерининг рақобатчилари бор, булар Tor Messenger ва Fire Chat дастурлари. Мессенжер аноним тарзда мулоқот қилишга имкон беради ва mesh networking технологияси ҳисобига интернетсиз ишлай олади.


Улашинг
  • Теглар:
Top