Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ургутлик бош шифокор 500 доллар пора олиш устида қўлга тушди
17:36 / 28.12.2015
4106

Самарқанд вилояти Ургут тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Жамол Қораев пора устида қўлга тушди, деб хабар беради “Ҳуқуқ” нашри.

Айтилишича, қўшни Тайлоқ туманида яшовчи Мастура Жабборова тиббиёт коллежини битириб, иш қидирган. Тоғаси Шоди Ходиев Қораевга учраб, жиянини ҳамшираликка олишни сўраган. Бунинг эвазига Қораев ундан 500 доллар сўраган.

Жабборова ва Ходиевлар тегишли идораларга мурожаат қилган. Натижада порахўр амалдор пулни олаётганида жиноят устида қўлга тушган.
Суд томонидан Жамол Қораев икки йил муайян ҳуқуқдан ва уч йил озодликдан маҳрум қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top