Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хави: Моуриньонинг ўйин фалсафаси — ўз ўйин услубингдан воз кечиш демакдир
09:20 / 28.12.2015
2889

«Барселона» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубида ўйнаётган Хави Жозе Моуриньонинг ўйин фалсафаси борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Моуриньо ҳамиша қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишни истарди. Мен бу фалсафани ҳурмат қиламан, аммо ҳар қандай йўл билан ғалаба қозониш — ўз ўйин услубингдан воз кечиш демакдир.

Менимча, мақсад ҳамиша воситани оқламайди. Мен Моуриньони ҳурмат қиламан, у кўп ютуқларга эришган. Лекин мен футболни унга нисбатан бошқачароқ тушунаман», — дейди Хави.


Улашинг
  • Теглар:
Top