Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
17 минг нафардан зиёд кексалар спорт машғулотларига доимий қатнашиб келмоқда
12:00 / 29.12.2015
1284

Юртимиз маҳаллаларида ташкил этилган соғломлаштириш гуруҳларида 17 минг нафардан зиёд кексалар доимий қатнашиб келмоқда. Бу ҳақда 29 декабрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар” мавзусидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда таъкидланганидек, 2 мингга яқин маҳалла гузарлари шахмат-шашка комплектлари, мебель жиҳозлари, рўзғор буюмлари, стол теннислари ҳамда ўнга яқин республика ва маҳаллий даврий нашрлар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминланди. Ушбу мақсадлар учун фонд томонидан 822 млн. сўм маблағ сарфланди.Кексаларнинг дам олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2130 та гузар ҳамда 1590 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида, шунингдек, 5091 та махсус тўгаракда ташкил этилган мулоқот клубларига 33 минг нафарга яқин кексалар, нуронийлар ва пенсионерлар жалб қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top