Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Генчлербирлиги" жамоаси мавсумда бешинчи марта бош мураббийни ишдан бўшатди
23:13 / 29.12.2015
1981

Туркиянинг "Генчлербирлиги" жамоаси бош мураббий Йилмаз Вурални истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.

Норасмий маълумотларга кўра, у раҳбариятдан жамоани қишки трансферлар вақтида кучайтиришни сўрагани учун ишдан кетган.

Вурал жорий мавсумнинг ўзида "Генчлербирлиги" жамоасига тайинланган мураббийларнинг бешинчиси эди. У жамоада 6 кун ўтказди ва бу кунлар давомида ички чемпионатда "Эскишеҳирспор" жамоасига қарши 0:2 ҳисобидаги мағлубиятли ўйинда жамоа бош мураббийи вазифасини бажарди.

Айни вақтда "Генчлербирлиги" Туркия Суперлигасининг 17-туридан кейин 13 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 16-ўринда жойлашган.

Қайд этилишича, 1981 йилдан бери эгалик қиладиган президент шу вақтгача 51 марта мураббий алмаштирган.


Улашинг
  • Теглар:
Top