Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Петр Чех АПЛда гол ўтказилмаган "қуруқ" ўйинлари бўйича рекорд ўрнатди
08:06 / 29.12.2015
1860

Лондоннинг "Арсенал" клубининг 33 ёшли дарвозабони Петр Чех "Борнмут"га қарши кечган баҳсдаги (2:0) иштироки орқали рекорд қайд этди.

Ушбу учрашувдан сўнг Чехия терма жамоаси дарвозабони ҳисобидаги "қуруқ" ўйинлар сони 170тага етди ва Петр Чех бу борада собиқ дарвозабон Дэвид Жеймс томонидан ўрнатилган рекордни (169та "қуруқ ўйин") янгилади.

Қайд этиш керакки, чехиялик дарвозабон мавсум бошида "Арсенал"га ўтган эди. Бунга қадар эса 11 йил давомида "Челси" дарвозасини ҳимоя қилган ва унинг "қуруқ" ўйинлари асосан "Челси" сафида қайд этилган.

Бу борадаги энг яхши натижалар қаторида Марк Шварцер (152), "Арсенал"нинг собиқ дарвозабони Дэвид Симэн (140) ҳамда Найжел Мартин (137) кабилар бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top