Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Ravnaq-bank"нинг валюта лицензияси қайтариб берилди
18:18 / 29.12.2015
2611

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 26 декабрдаги қарори билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш учун лицензияларни бериш тартиби”га мувофиқ “Ravnaq-bank” хусусий акциядорлик-тижорат банкига чет эл валютасида операцияларни амалга ошириши учун Бош лицензия берилди.

2012 йилда «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 53-моддасига асосан валютани тартибга солишга доир амалдаги қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Равнақ-банк» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкидан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Бош лицензияни қайтариб олганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top