Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Samsung “ақлли” ҳалқага патент олди
06:56 / 30.12.2015
2680

Samsung бренди ишқибозлари компанияда смартфонни “ақлли” ҳалқа ёрдамида бошқаришга патенти борлигини аниқлашди, деб хабар бермоқда Patently Mobile сайти.

Патентга ишланган расмларга кўра, ҳалқа Android-қурилмаларда дастурларни, маиший техника ва уй тизимларини ишга тушириш ва бошқаришга имкон беради.

Тахминларга кўра, фойдаланувчилар ҳалқа ёрдамида ТВ-каналлар, радиостанцияларни бир-бирига ўтказа оладилар, хонадаги чироқни ёқа оладилар, кираётган қўнғироқларни қабул қилиш ёки бекор қилишни амалга ошира оладилар.

Қурилма ҳақида бошқа тафсилотлар ҳозирча номаълум.    


Улашинг
  • Теглар:
Top