Адлия вазирлигининг икки бошқармаси бирлаштирилди
15:11 / 01.02.2016
3887

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармалари бирлаштирилиб, Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилди. Мазкур ўзгариш президентимизнинг 25 январдаги қарорида ўз аксини топди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу қарор Адлия вазирлигининг тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Худди шу қарор билан 2016 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Адлия вазирилиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини Ягона тариф сеткаси бўйича бир разрядга ошириш ҳам кўзда тутилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top