Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Бельгия ИИВ: Мингдан ортиқ ироқлик қочқин Бельгияни ўз ихтиёри билан тарк этди
19:27 / 01.02.2016
1886

2015 йилда Бельгияга кириб келган мингдан ортиқ қочқин янги йилда ўз ихтиёри билан ортга қайтиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги хабар қилган.

Маълум қилинишича, 1 февралга ўтар кечаси 111 ироқлик Бельгия ҳукумати ҳисобидан чартер рейс орқали ватанига қайтган.

"2015 йилда Ироқдан келган қочқинлардан жами 1014 нафари ўз ихтиёри билан ватанига қайтган", дейилади ИИВ хабарида.

Вазирлик вакили Тео Франкеннинг қайд этишича, амалга оширилган чартер рейс бу борадаги биринчиси бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top