Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Яценюк: Украина армиясида шартнома асосида 140 минг киши хизмат қилмоқда
10:24 / 01.02.2016
1944

Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг сўзларига қараганда, мамлакат армиясида шартнома асосида 140 минг киши хизмат қилмоқда. Бу ҳақда “112 Украина” канали хабар бермоқда.

Унинг сўзларига қараганда, ҳар куни қуролли кучлар таркибига 200 атрофидаги хизматчи келмоқда. Бу, бош вазирнинг тан олишича, ойлик маошнинг оширилиши билан боғлиқ. “Айнан январь ойидан бошлаб, айтайлик, ўқчи учун пул тўлови мудофаа вазирлиги томонидан 7 минг гривнага оширилиши муносабати билан бизда профессионал шартнома ишчиларининг сони ошди”, - деди Яценюк.

Шунингдек, ҳукумат раҳбари молия вазирлиги, ИИВ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идораларига чегарачиларнинг маошларини ошириш масаласини кўриб чиқиш ҳақида кўрсатма берганини айтди.


Улашинг
  • Теглар:
Top