Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Daallo Airlines самолёти бортида портлаш содир бўлгани учун Сомалига фавқулодда қўндирилди
19:46 / 02.02.2016
2220

Daallo Airlines авикомпаниясининг йўловчи самолёти Сомали пойтахти Могадишога бортида портлаш содир бўлгани учун фавқулодда қўндирилди. Бу ҳақда Horseed Media хабар бермоқда.

Қайд этилишича, самолёт ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқалар ўтиши билан яна қўнган.

Ҳодиса натижасида уч йўловчи жароҳат олган. Портлаш эса самолёт ташқи қопламасида тешик пайдо қилди.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Маълумот учун, Daallo Airlines авиакомпанияси БААда 1991 йилда ташкил этилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top