Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Манба: Daallo Airlines А321 самолётидаги портлашга бомба сабаб бўлган
01:16 / 04.02.2016
3394

Сомали пойтахти Могадишога фавқулодда қўнган Daallo Airlines авиакомпаниясининг самолёти бортидаги портлашга бомба сабаб бўлган, деб хабар бермоқда АҚШ ҳукуматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Манбалар, шунингдек, номаълум қолиш шарти билан портлаш учун бирорта гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаганини маълум қилди.

Самолёт ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтиб бортида портлаш юз бергани сабабли Могадишога қўнган. Портлаш оқибатида самолёт қопламасида ёриқ ҳосил бўлган. Уч киши жароҳат олган.


Улашинг
  • Теглар:
Top