Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Обама телевидение ходимларини мусулмонлар образини бир томонлама ёритгани учун танқид қилди
15:41 / 04.02.2016
3111

АҚШ президенти Барак Обама телевидение ходимларини сериалларда мусулмонлар образини бир томонлама ёритгани учун танқид қилди. Deadline хабарига кўра, президент мазкур танқидий фикрларни Балтимордаги масжидга ташрифи чоғида билдириб ўтган. Қайд этилишича, Обама президент сифатида илк бор масжидга ташриф буюрди.

Обаманинг сўзларига кўра, Америка телешоуларида миллий хавфсизлик масалаларига боғлиқ бўлмаган мусулмон-қаҳрамонлар ҳам бўлиши керак. Давлат раҳбари телеканаллар эфирида қора танли кишилар тасвирланмаган даврларни эсга олиб ўтди.

“Сиз жамиятимизнинг асл қиёфасини намойиш этган ҳолда яхши ҳикояларни сўзлаб беришингиз мумкин”, - деди у.


Улашинг
  • Теглар:
Top